Yangiliklar
-
«JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК ўзбекистонликларни Ватан ҳимоячиси куни билан табриклайди!
Тинчлик, осудалик, бошимиз узра мусаффо осмон учун Ўзбекистоннинг барча жасур ҳимоячиларига миннатдорчилик билдирамиз ва барчангизга мустаҳкам соғлиқ ҳамда оилавий
Batafsil -
MAN Академияси: мижозларни малакали қўллаб-қувватлаш
Харидорлар билан ишлаш ҳар бир компания учун устуворлик касб этади ва бу ҳам сотувларга, ҳам хизмат кўрсатишга тааллуқли саналади. MAN ўз мижозларини доимо малакали қўллаб-қувватлашга интилади ва шу сабабли, тақдим этилаётган хизматлар сифати ва ассортиментини кундан-кунга такомиллаштириб боради.
Batafsil -
Нурафшон шаҳрида Ўзбекистондаги илк мультибренд автосалон очилди
2018 йилнинг 20 декабрь куни Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилнинг май ойида Тошкент вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириғига асосан барпо этилган Ўзбекистондаги илк мультибренд автосалонининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Batafsil -
«JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК «Тошшаҳархизмат» ажга кондиционер билан жиҳозланган илк 30 та автобусни тақдим этди
6 декабрда «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚКда ишлаб чиқарилган, сиқилган табиий газда ишловчи 30 та шаҳар паст полли автобуслари «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга тақдим этилди. Ушбу автобуслар МАН шассиси базасида ишлаб чиқарилган. Улар енгил алюмин кенг габаритли кузовга эга бўлиб, ўриндиқлар жойлашуви 90 нафар йўловчини ташиш учун етарли макон яратади.
Batafsil -
«JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК Made in Uzbekistan биринчи халқаро экспорт кўргазма-ярмаркасида ўз маҳсулотини тақдим этди
Тошкентда Made in Uzbekistan биринчи халқаро экспорт кўргазма-ярмаркаси ўтказилмоқда, унда Ўзбекистоннинг 150дан зиёд компаниялари қатнашмоқда. Тадбирда Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо шериклари, жумладан Россия, Украина, Афғонистон, БАА, Хитой, Корея Республикаси ва АҚШдан 500 дан ортиқ вакиллар ташриф буюрган.
Batafsil -
Тест-драйвда MAN Lion’s Coach RR2 янги туристик автобуси тақдим этилди
27 октябрь куни Пскент автополигонида «Люкс» классдаги турбодвигателли «Malibu Turbo» автомобилининг тест-драйви бўлиб ўтди.
Batafsil -
«JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК Тожикистонга 14 та MAN самосвалини етказиб беради
Ҳамкорлик чегараларини кенгайтириш ва хорижий бозорлардаги мавқеини мустаҳкамлаш мақсадларида, «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК Қоғозистон, Тожикистон, Қирғизистон бозорларига кириб боришда фаол давом этмоқда, грузиялик шериклар билан амалий муносабатлар ривожланмоқда, шунингдек бошқа мамлакатлардаги шериклар билан ҳам музокаралар ўтказилмоқда.
Batafsil -
Ҳамкорлик сарҳадларини кенгайтириб
Ҳамкорлик сарҳадларини кенгайтириш ва хорижий бозорлардаги ўз мавқеини тиклаш мақсадларида, «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон бозорларига фаол кириб бормоқда, грузиялик шериклар билан амалий алоқалар ривожланмоқда, шунингдек бошқа мамлакатлардаги шериклар билан музокаралар ўтказилмоқда.
Batafsil -
«JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК ходими давлат мукофотига сазовор бўлди
«JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК жамоаси компания кабиналар ишлаб чиқариш цехи менежери Фахриддин Шавкатович Тўрақуловни «Шуҳрат» медалига сазовор бўлгани билан чин дилдан табриклаймиз!
Batafsil -
«JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК: маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва маҳслуот таннархини камайтириш мақсадларида
15 августда «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚКнинг Самарқанд вилоятидаги сервис-дилерлик марказида «Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан юк автомобиллари, автобуслар, осма ва тиркама техника бутловчи деталларини маҳаллийлаштириш бўйича кооперация» кўргазмаси очилди. Кўргазманинг асосий мақсади маҳаллий автоқисмлар ишлаб чиқарувчилар билан ўзаро манфаатли кооперацион алоқаларни кенгайтириш орқали «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК ва «UzAutoTrailer» МЧЖда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар маҳаллийлаштирилиши даражасини ошириш ва таннархини камайтириш бўлди.
Batafsil