MAN ProfiDrive®: йўлда дадил бўлинг

291

Ҳайдовчи бўлиш – бу мунтазам такомиллаштириб боришни тақозо қилувчи билимлар, маҳорат ва кўникмалар мажмуига эга бўлишдир. Ўз транспорт воситаларини юксак даражада бошқарадиган ва техник янгиликлар тўғрисида батафсил йўриқномалар олиб турадиган ҳайдовчилар мавжуд опцияларни оптимал ва самарали қўллаш имконига эга бўладилар.

Бу хавфсизлик ва тежамкорликни оширади, эскиришга харажатларни камайтиради, таъмирлаш интервалини оширади, шунингдек йўлда турли хатарлардан четланиб ўтишга имкон яратади.
Сервис ва дилерлик марказимиз сизга ТТПУ қошидаги MAN академиясида ўтадиган ноёб MAN ProfiDrive®  семинарлар дастурини таклиф этади – у назарий ва амалий билимлар серияси бўлиб, MAN автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг хавфсизлик ва самарадорлик борасида малакасини оширишга йўналтирилгандир, бу MAN русумидаги автотранспорт парки эгалари учун тежамкорликка ижобий таъсир кўрсатади. 
35 йил давомида MAN ProfiDrive® дунёнинг 67 мамлакатида тадбиркорлар ва ҳайдовчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга салмоқли ҳисса қўшди.
Семинарларни ташкил қилиш учун ТТПУ қошидаги MAN академияси тренерлари (MAN Truck & Bus AG) Германия каби етакчи мамлакатларда тайёргарликдан ўтадилар.
Ўз навбатида, Самарқанддаги Сервис ва дилерлик маркази ҳудудида ёки талаб қилинган жойга чиқиш имкони билан, ТТПУ қошидаги MAN академияси тренерларини жалб қилган ҳолда MAN русумидаги автотранспорт ҳайдовчилари учун MAN ProfiDrive® семинарини ташкил этади.
MAN ProfiDrive® семинари иштирокчилари, курслар муваффақиятли якунланганидан кейин, ТТПУ қошидаги MAN академиясининг белгиланган намунадаги сертификатларига эга бўладилар.

Барча қўшимча маълумотларни мутахассисларимиздан қуйидаги рақам орқали олиш мумкин: +998 97-770-05-99, +99897-711-77-74