MAN Lion’s City энг яхши хавфсизлик учун совринни қўлга киритди

20

Паст полли 12 метрли MAN Lion’s City 12G автобуси Busworld Europe 2019 энг йирик халқаро автобуслар салонида энг яхши хавфсизлик учун Safety Bus совринини қўлга киритди.

Бельгия пойтахтида ўтган танловда 10 та автобус турли номинацияларда орзу қилинган совринларга эга бўлдилар. Ҳайъат MAN Lion’s City даги ҳайдовчи учун пассив хавфсизликни, кўринмас ҳудудларда акустик огоҳлантиришни, автобуснинг олд томонини тўлиқ акс эттирувчи кўзгуларни қайд этди.