JV MAN Auto-Uzbekistan Компанияси «Туркман Саҳроси 2019» кўргазмасида ўз маҳсулотларини намойиш этди

299

JV MAN Auto-Uzbekistan компанияси “Туркман саҳроси 2019” автомобилсозлик соҳасидаги инновацион технологиялар ва ютуқлар кўргазмасида ўз техникаларини тақдим этди. Кўргазма 11-12 августда Туркманбоши шаҳрида (Туркманистон) ўтказилди.

JV MAN Auto-Uzbekistan компанияси кўргазмадаги стендида ўз техникаларининг кенг ассортиментини намойиш этди. Булар: MAN TGS 33.400 6X4 BB ва MAN TGS 40.440 6x6 BB моделидаги автосамосваллар, MAN TGS 26.400 6X4 BL шторли автофургони, яхлит металли MAN CLA 31.280 6X4 BB автофургони, MAN CLA 18.280 4x2 BB автоцистернали сув ташгичи, шунингдек ўт ўчириш техникаси – MAN TGM 13.240 4X4 BB. моделидир.





Экспозицияда янги MAN TGS 19.400 4X2 BLS EfficientLine ўриндиқли тягачи ва MAN RR2 шаҳарлараро йўловчи ташиш учун сайёҳлик атвобуси алоҳида ўрин олди. Бундан ташқари, меҳмонлар эътиборига мамлакатдаги биринчи мобиль кинотеатр инновацион лойиҳаси – “Киномобиль” тақдим қилинди. Кўчма кинотеатр MAN 19.400 ўриндиқли тягачи базасида яратилган бўлиб, ўз иситиш ва вентиляция тизимлари билан жиҳозланган. Бу ерда томошабинлар 2D ва 3D форматларда, Dolby 5+1 овоз тизимида фильмлар кўришлари мумкин бўлади. Сеансга тайёргарлик 30 дақиқа давом этади, мобиль кинотеатрнинг ўзи 80 нафаргача томошабинни сиғдиради.
Қайд этиш жоизки, кўргазма Биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасида ўтказилди. Ушбу кўргазмада қатнашиш JV MAN Auto-Uzbekistan компаниясига ўз техникасини намойиш этиш ва ўзи ҳақда хорижий бозорда эълон қилиш имконини берди.