«JV MAN Auto-Uzbekistan» компанияси Минскдаги «Made in Uzbekistan» кўргазмасида.

222

Минск (Белорусь) шаҳрида 29 июль – 2 август кунлари ўтказилган «Made in Uzbekistan» кўргазмасида “Ўзавтосаноат” АЖ корхоналари маҳсулотлари тақдим этилди.

Белорусь ва Ўзбекистон минтақалари форумига бағишланган кўргазмада «JV MAN Auto-Uzbekistan» компанияси ўз маҳсулоти – MAN TGS 19.400 4X2 BLS EfficientLine ўриндиқли тягачини, юк кўтариш қобилияти 25 тонна бўлган MAN CLA 31.280 6X4 BB автокранини ва MAN CLA 18.280 4X2 BB ўриндиқли тягачини намойиш этди.
Кўргазма Ўзбекистон Инвестииялар ва ташқи савдо вазирилиги томонидан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан ҳамкорликда, Белорусь Савдо-саноат палатаси кўмагида ташкил этилди.