MAN яна Commercial Vehicle Awards 2019да энг яхши деб топилди

366

Slovenian Commercial Vehicle Awards 14- маросими бу йил MAN Truck & Bus компаниясининг иккита муваффақиятли тарихи билан ёдда қоладиган бўлди. Янги MAN Lion's City E танловда “2019 йилнинг энг яхши автобуси” номига сазовор бўлди. MAN eTGE га эса, “Йилнинг энг яхши электрон тижорат автомобили” мукофоти топширилди, у танловда илк бор тақдим этилди.

Қайд этиш ўринлики, MAN Truck & Bus қаторасига учинчи йил Словенияда “Тижорат транспорти”номинациясида ғалаба қозониб келмоқда.
Бугунги кунда MAN авто ишлаб чиқарувчилар ичида биринчилардан бўлиб 3 тоннадан 26 тоннагача бўлган диапазондаги шаҳар логистикасининг барча тоифалари учун тўлиқ электрлашган ечимларни татбиқ этмоқда. Компания шаҳарлардаги юк ва йўловчи ташишнинг келажаги электромобилларга тегишли эканига аминдир.