«JV MAN Auto-Uzbekistan» Қозоғистонга техника экспорт қилди

150

MAN TGS 26.400 6х4 русумидаги 14 та ўриндиқли тягач “ШимкентДорСтрой” йўл-қурилиш компаниясига юборилди.

Euro 5 экологик тоифадаги MAN TGS 26.400 6х4 ўриндиқли тягачи тўлиқ вазни 65 т.гача бўлган автопоезд таркибида ишлаш учун мўлжалланган. Тягач SCR AdBlue технологиясига эга D20 Euro 5 қудратли, тежамкор двигатели ва Common Rail замонавий ёқилғи узатиш тизими, 16 босқичли механик узатмалар қутиси, орқа рессор осмаси, ABSли дискли тормоз, электрон назорат тизимлари ва битта ётоқ жойли қулай кабина билан жиҳозланган.



Бугунги кунда «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Грузия, Озарбойжон ва Украинага техника экспорт қилади, шунингдек, яқинда Афғонистонга илк техника экспорти амалга оширилди. Компания ҳамкорлик чегараларини ва етказиб берилаётган маҳсулот ассортиментини кенгайтиришда давом этмоқда.