Янги MAN самосвали: оғир шароитлар учун махсус

269

MAN TGS 40.440 6X6 BB T042 U-18H автосамосвалининг янги модели Man Auto Uzbekistan заводи конвейеридан чиқди.

Кузов сиғими 18 м3, ортдан юк тушириладиган, юк кўтариш қобилияти 24 тонна бўлган тўлиқ юритувчили автосамосвал катта ҳажмдаги юкларни ташиш учун универсал машина бўлиб, ўзининг қуввати ва тежамкорлиги билан ажралиб туради. Бу – қурилиш соҳасида юк ташиш бўйича энг ностандарт талабларни ҳам қондиришга қодир универсал автомобилдир.



Самосвал-автомобиль Common Rail замонавий ёқилғи узатиш тизимига эга D26 қудратли тежамкор двигатели, 12 босқичли автоматлашган узатмалар қутиси, кучайтирилган рессор осмаси, ABSли барабандли тормоз, назорат электрон тизимлари ва қулай кундузги кабина билан таъминланган.



Самосвал конструкциясида юк ташиш чоғида ҳайдовчига барча қулайликларни таъминлаш учун ҳамма шароитлар ҳисобга олинган.
MAN TGS самосвали бошқарувчанлик ва тортиш кучи бўйича ажойиб натижалар кўрсатади ва улар йўл қопламасига мутлақо боғлиқ эмас. Автомобилнинг қўшимча афзалликлари – бу унинг конструкциясига жо бўлган немис ишончлилиги ва сифатидир.