MAN техникаси - BAUMA 2019 кўргазмасида

MAN жаҳон қурилиш саноатидаги асосий кўргазма – Мюнхендаги BAUMA 2019 кўргазмасида ўзининг янги ишланмаларини тақдим этади.

Энди TGM, TGS ва TGX серияларидаги қурилиш юк машиналари конструкцияларига бир нечта янги ёрдамчи тизимлар жорий этилиши ҳисобига янада хавфсиз бўлдилар.





Жумладан, бу ACC Stop&Go янгиланган адаптив круиз назорати тизимига ҳам тегишли, энди у қурилиш юк машиналарига ҳам қўйилмоқда. Олдинда кетаётган транспорт воситасигача масофани ҳатто кичик тезликларда (0 дан 25 км./соатгача) ҳам автоматик ушлаб туриш, автоматик режимда тўлиқ тўхташ имконияти ва мустақил равишда қайта ҳаракатга келиш самосвал ва бошқа юк машиналари ҳайдовчиларига секин юрувчи зич оқимда қулай ва асабни бузмай ҳаракатланиш имконини беради.



Хавфсизлик тизимидаги яна бир янгилик – LRA (LaneReturnAssist) ҳаракат йўналишига қайтариш ассистенти. Йўналишдан кўзда тутилмаган тарзда четланишда LRA ассистенти автомобилни бошқаришга фаол аралашади ва уни йўл белгилари билан белгиланган ҳудудга қайтаради.













Бундан ташқари, MAN Trucks and Bus компанияси бу йил кўргазмага бетон аралаштиргичнинг енгиллаштирилган шассисини, янгиланган D26 ва D38 двигателларини, шунингдек янги D15 двигателини келтирди, у D20 модели ўрнини эгаллади. Двигатель бир неча килограммга енгиллашди ва қуввати ҳамда ёқилғи самарадорлиги ортди.