Энг яхши cпортчилар MAN билан сайр қиладилар

MAN Truck & Bus гандбол бўйича Жаҳон чемпионатининг расмий шериги бўлди ва жамоалар учун 12 та атвобус тақдим этди. Берлин, Кёльн, Мюнхен ва Гамбургда ўтадиган ўйинларга спортчилар қулайлик ва хавфсизликда йўл олдилар.

MAN Truck & Bus турнирда хизмат қилиши учун ўн иккита жамоа автобусларини тақдим этди: MAN Lion's Coach линиясидан ўн битта модель ва битта NEOPLAN Cityliner.
Автобуслар бетакрор дизайни, салоннинг кенг-кўламлилиги, қулай эргономик ўриндиқлар, юксак технологик мультимедиа тизимлари ва жамоалар саёҳатлари учун кўплаб енгилликлар билан ажралиб туради. Буларнинг бари спортчиларга биринчи даражали қулайлик беради.