MAN Академияси: мижозларни малакали қўллаб-қувватлаш

247

Харидорлар билан ишлаш ҳар бир компания учун устуворлик касб этади ва бу ҳам сотувларга, ҳам хизмат кўрсатишга тааллуқли саналади. MAN ўз мижозларини доимо малакали қўллаб-қувватлашга интилади ва шу сабабли, тақдим этилаётган хизматлар сифати ва ассортиментини кундан-кунга такомиллаштириб боради.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети қошида MAN академиясини ташкил этиш тўғрисидаги MAN Truck & Bus AG, «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида асосий фаолияти MAN сервис ва дилерлик маркази персонали учун семинарлар ўтказиш бўлган ўқув маркази ташкил этилди.
MAN академияси замонавий жиҳозлар ва асбоб-ускуналар билан, турли стендлар ва агрегатлар, шунингдек бир вақтнинг ўзида 10дан зиёд тингловчилар иштирокида семинар ўтказиш имконини берувчи ўқув хонаси билан таъминланган. Семинарлар дунёнинг етакчи мамлакатларидаги MAN академияларида тегишли «Train-the-Trainer» тренингларини ўтаган малакали мутахассислар томонидан ўтказилади.



Мутахассисларнинг касбий малакасини ошириш мақсадларида, 2016 йил 26 апрелда «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК компанияси тарихида йирик воқеа содир бўлди – Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети қошидаги MAN академияси ўқув марказида MAN сервис ва дилерлик марказлари ходимлари учун “«Common rail» ёқилғи тизимили MAN замонавий двигателлари тузилиши, уларга хизмат кўрсатилиши ва таъмирланиши” мавзуида илк малака ошириш-техник семинар ўтказилди.



2018 йил апрель ойидан MAN академияси семинарларнинг бошқа йўналишлари, жумладан электрика тузилмаси, D0834/36 ва D2066/D2678 двигателлари, узатмалар қутиси, MANCATS-илғор босқич, кафолат таомили ва бошқалар бўйича ҳам фаол ишларни йўлга қўйди. Ўтган йил давомида семинарлар ишида MAN сервис ва дилерлик марказларининг 70 дан зиёд ходимлари қатнашдилар ва ўз касбий малакаларини оширдилар. Тренингни муваффақиятли якунлаган барча иштирокчиларга MAN Академиясида семинар ўтаганлик ҳақида тегишли намунадаги сертификатлар тақдим этилди.



Илҳом Хўжақулов, «MAN Truck & Bus AG» марказий осиё минтақавий сотувлар бўйича директори
«МAN – бу глобал компания, у кўплаб мамлакатларда фаолият юритади ва мана 100 йилдан бери дунёдаги тижорат транспорти ишлаб чиқариш етакчиларидан бири бўлиб келмоқда. «JV MAN Auto Uzbekistan» қўшма корхонамиз машҳур Ғарбий европалик «EU Big 7» брендлари ичида ягона юк машиналари ва автобуслар ишлаб чиқариш бирлашмаси саналади, қолаверса, қўшма корхонамиз Марказий Осиёда MAN Truck and Bus AG компанияси учун бизнес-хаб ҳисобланади.
Евроосиё континентида автомобилда юк ташишнинг барқарор ривожланишини, шунингдек “Бир минтақа бир йўл” шиори остида Ипак йўли иқтисодий минтақаси лойиҳаларининг амалга оширилишини эътиборга олиб, яқин келажакда минтақада юк ташиш техникаси сотувига хизмат кўрсатиш нуқталари ва улар учун сервис станциялари кўплаб очилади, деб ўйлаймиз. Ушбу тенденцияни назарга олган ҳолда, мамлакатимиз мазкур хизмат кўрсатиш соҳаларида ходимларни қайта тайёрлаш, малакасини оширишда асосий ўринларни эгаллашини истаймиз. Ҳаммасини ҳисобга олиб, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети қошида MAN академияси бўлинмасини ташкил этишга қарор қилганмиз. MAN академияси фаолиятининг асосий мақсади сотувлар ҳажмини кенгайтириш ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш учун дилерлик ва сервис марказлари персонали малакаси ва кўникмаларини оширишдан иборат».



Сардор Усмонбеков, «JV MAN Auto-Uzbekistan» Мчж ҚК бош директорининг сотувлар, сервис ва маркетинг бўйича ўринбосари:
«MAN маркасидаги автотранспорт воситалари сотуви ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатилишидан ташқари, дилерлик ва сервис марказларини ривожлантириш, шунингдек асосий мижозларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам муҳим омил бўлади. MAN академияси – бу автомобиль бизнеси тараққиётида янги уфқлар очиш имконини берувчи муҳим воситалардан биридир».

Тоҳир Пўлатов, Тошкент шаҳридаги турин политеника университети қошидаги MAN Академияси тренери:
«Семинарлар дастурлари жуда мазмунли бўлиб, семинар иштирокчилари ўзлари учун янги малакаларни кашф этишларига хизмат қилди. Ҳар бир семинар куни кўргазмалилик, қайта алоқа ва ташкил этишдаги профессионаллик билан ажралиб турди».

Мансур Султонов, тошкент шаҳридаги турин политеника университети қошидаги MAN академияси координатори:
«Семинарларни нафақат семинар иштирокчилари, балки менинг ўзим ҳам қизиқиб тинглайман. Мен учун координация нуқтаи назаридан семинарлар боришини кузатиш ва уларни ташкил этиш ва ўтказиш сифатини яхшилаш учун қайд киритиб бориш қизиқ. Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети қошидаги MAN академиясидаги семинарлар анчайин фаол ўтказиляпти, бинобарин, келгусида ҳам ушбу фаолиятни янада ривожлантиришни режалаштирмоқдамиз».

Шерзод Темиров, «Qiziltepa Trans Servis Kafolat» МЧЖ сервис ва дилерлик маркази бош директори:
«MAN академияси семинарларида «Qiziltepa Trans Servis Kafolat» МЧЖ персоналининг қатнашиши сабабларидан бири сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш борасида билимларни яхшилашдир, деб ҳисоблайман. Бугунги кунда – бу автомобиль бизнеси ривожланиши учун зарурий хизмат бўлиб, қандай маҳсулот таклиф этишингиздан қатъи назар, унинг аҳамияти ортиб боради. Қайд этиш ўринлики, сервис ва дилерлик маркази ходимлари малакасини ошириш ва кўникмаларини яхшилаш – бу мижоз ишончини қозонишга кучли таъсир қилувчи воситалардан бири ҳамдир».

Бугунги кунда MAN академиясини ривожлантириш режаларида эҳтиёт қисмлар идентификацияси, сотувлар кўникмалари, MAN маҳсулотини ўрганиш ва бошқа қизиқарли ҳамда зарурий мавзулар бўйича янги семинарлар ўтказиш мавжуд. Бундан ташқари, истиқболда иштирокчилар аудиториясини кенгайтириш ва Марказий Осиёдаги MAN шериклари учун семинарлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.