«JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК «Тошшаҳархизмат» ажга кондиционер билан жиҳозланган илк 30 та автобусни тақдим этди

6 декабрда «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚКда ишлаб чиқарилган, сиқилган табиий газда ишловчи 30 та шаҳар паст полли автобуслари «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга тақдим этилди. Ушбу автобуслар МАН шассиси базасида ишлаб чиқарилган. Улар енгил алюмин кенг габаритли кузовга эга бўлиб, ўриндиқлар жойлашуви 90 нафар йўловчини ташиш учун етарли макон яратади.

«JV MAN Auto-Uzbekistan»  МЧЖ ҚК сотув, сервис ва маркетинг бўйича бош директор ўринбосари Сардор Усмонбеков:
«Ўтган йилда MAN А22 CNG русумли 50 та шаҳар паст полли автобусларини етказиб бергандик. Ўтган давр мобайнидаги фойдаланишда автобуслар ўзларининг самарали, тежамкор ва экологик тоза транспорт воситаси эканликларини кўрсатди. Бир йиллик фойдаланиш давомида биз «Тошшаҳартрансхизмат» ходимлари билан биргаликда қандай янгиликлар ва яхшиланишлар киритиш лозимлиги борасида сўровлар ўтказдик, бу, табиийки, аввало йилнинг иссиқ палласида салонни кондиционерлашга оид бўлди. Пойтахтимизнинг иқлим шароитида кондиционерли салонга эга янги автобусларимиз тенгсиз бўладилар, деб ўйлайман».
Шуни ҳам қайд этиш ўринлики, MAN А22 CNG шаҳар паст полли автобуслари пневматик тизим, шунингдек ҳаракатланиш барқарорлигини таъминловчи электрон тизим билан таъминланган. Бундан ташқари, бу транспорт воситаси имкониятлари чекланган инсонларни ташишга тўлиқ мослаштирилган.