«JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК Made in Uzbekistan биринчи халқаро экспорт кўргазма-ярмаркасида ўз маҳсулотини тақдим этди

Тошкентда Made in Uzbekistan биринчи халқаро экспорт кўргазма-ярмаркаси ўтказилмоқда, унда Ўзбекистоннинг 150дан зиёд компаниялари қатнашмоқда. Тадбирда Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо шериклари, жумладан Россия, Украина, Афғонистон, БАА, Хитой, Корея Республикаси ва АҚШдан 500 дан ортиқ вакиллар ташриф буюрган.

«JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК кўргазмада ўзининг энг сўнгги янгиликларидан бири – Евро-5 экологик тоифасидаги MAN TGS 19.400 4X2 Efficient Line ўриндиқли магистраль тягачини тақдим этди. У тўлиқ вазни 44 тоннагача бўлган автопоезд таркибида минтақавий ва узоқ масофали қатновларга мўлжалланган. Компания стендидаги янгиликлар орасида ўз йўловчиларига максимал қулайлик, юқори даражада хавфсизлик ва намунавий экологик тозаликни таклиф этувчи ва ўзининг қудратли двигатели ҳамда жўшқин хусусиятлари билан ажралиб турувчи MAN RR2 шаҳарлараро автобуси ҳам мавжуд.



Шунингдек, кўргазмада максимал юк кўтариш қобилияти 25 тонна ва кузов ҳажми 18 куб метр бўлган MAN TGS 40.400 6X4 автосамосвали, MAN CLA 16.220 4X2 йўл белгилаш автомашинаси, чиқиндилар ташишга мўлжалланган, кузов ҳажми 25 куб метр бўлган MAN TGS 26.360 6X4 автомашинаси ва бункери ҳажми 7 куб метр бўлган MAN TGM 18.240 4X2 супуриш-йиғиштириш автомашинаси ҳам намойиш этилди.