Тест-драйвда MAN Lion’s Coach RR2 янги туристик автобуси тақдим этилди

27 октябрь куни Пскент автополигонида «Люкс» классдаги турбодвигателли «Malibu Turbo» автомобилининг тест-драйви бўлиб ўтди.

Полигонга тест-драйв иштирокчилари ва меҳмонларини «JV MAN-Auto Uzbekistan» МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқарилган янги MAN Lion’s Coach RR2 автобуси етказди. Автобус ҳам полигондаги пойга трекида бортида йўловчилар билан айланиб чиқди.





Айтиш жоизки, MAN Lion's Coach RR2 сайёҳлик автобуси йўловчиларга максимал қулайликлар, юқори хавфсизлик яратади. Автобус юқори экологик талабларга жавоб берган ҳолда ўзининг кучли двигатели ва динамик хусусиятлари билан ажралиб туради.